07:32
Ўзбекистон ва Тожикистон олимлари зилзилаларни олдиндан прогноз қилиш бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Фанлар академияси Ғ.А.Мавлонов номидаги Сейсмология институти ва Тожикистон Фанлар академияси Геология, зилзилаларга чидамли қурилиш ва сейсмология институти ўртасида келишув имзоланди, деб хабар бермоқда ЎзФА расмий сайти.

Келишув доирасида икки мамлакат мутахассислари зилзилаларни башорат қилиш ва сейсмик районлаштириш соҳасида услубий ишланмалар ва геологик, геофизик, сейсмологик маълумотлар алмашади.

Шунингдек, ҳужжат Марказий Осиёнинг замонавий геодинамикаси ва сейсмиклигини, платформа ва ороген минтақаларининг ҳолатини ўрганиш бўйича қўшма лойиҳаларда иштирок этишни назарда тутади.

Бундан ташқари, сейсмик хавфни баҳолаш, замонавий геодинамика каби соҳаларга бағишланган симпозиумлар ва илмий конференцияларни биргаликда ташкил этиш режалаштирилган.

Икки давлат мутахассислари кучли зилзилаларнинг эпицентрал зонасида макросейсмик ва сейсмотектоник тадқиқотларни биргаликда амалга оширишни ҳам мўлжалламоқда.

Ушбу келишув икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва илм-фанни ривожлантиришга хизмат қилади.

Қайд этиб ўтиш лозимки, Марказий Осиё ҳудуди жаҳондаги энг йирик сейсмик зоналардан бири ҳисобланади. Сўнгги бир аср мобайнида минтақада бир неча бор вайронкор зилзилалар рўй берган.
Просмотров: 317 | Добавил: KINOMEGA | Теги: Ўзбекистон ва Тожикистон олимлари з | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0